UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  62 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  3 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12

Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"

Бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида фаолият олиб бораётган Жасур Абдураимов Ўзбекистон ОТЖ Париж Олимпиадасига йўлланма олишига муносабатини билдирди.

"Олимпия терма жамоамиз бу мусобақага узоқ вақт тайёрланганди. Йигитларни, мураббийларни фақат олқишлайман. Энг муҳими мураббий айнан ўзимизнинг мураббий олимпиадага олиб чиқди. Тимур ўзи яхши футболчи бўлган, мураббийликда ҳам омади келяпти. Кападзе энг муҳими натижа қила олди. Қолгани иккинчи даражали. Натижа фонида ҳаммаси ортга чекинади. Ҳеч нарса шунчаки бўлиб қолмайди. Кўриниб турибди, йигитлар ғалабага чанқоқ.

Мураббийлар мусобақада ротациялар қилишди. Бунинг натижасида захирада ҳам ўйинни кучайтирадиган йигитлар борлиги яққол намоён бўлди. 3-4 йил ичида футболчилар бир-бирини яхши тушуниб олганди. Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади.

Ўйлайманки, иқтидорларга, маҳаллий мураббийларга янада кўпроқ имконият берилади. Бизнинг футболимиз олдинга силжимоқда. Бу ўз мевасини беришни бошлади",- дейди Жасур Абдураимов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+1   
01 май 16:38:19
Бахтийор Ашуров
Жасур яхши мураббий!
+1   
01 май 16:26:03
Buran Urazmatov
Шу Жасур акага битта жамоа берип вақт бериш керакде. Нуқул бир жамоага қўйиб изидан бошқа мураббий олиб келамидие
+1   
01 май 15:37:39
Абдусалом Мирзаев
Шу бола хам яхши мураббий, бироқ унга шанс берилмаяпти, нимагадир
+1   
01 май 14:16:31
samug DADAYEV
Xaq gap
   
01 май 16:37:32
Бахтийор Ашуров
Рустам фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Берилган Металлургда
Узоқ ишламади!
   
01 май 16:29:15
Рустам
Абдусалом Мирзаев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу бола хам яхши мураббий, бироқ унга шанс берилмаяпти, нимагадир
Берилган Металлургда
   
01 май 15:14:37
Davronbek Abduvaliev
Гап суз бўлиши мумкин эмас. ОЛҒАА ЎЗБЕКИСТОН.
   
01 май 15:14:24
Davronbek Abduvaliev
Гап суз бўлиши мумкин эмас. ОЛҒАА ЎЗБЕКИСТОН.
   
01 май 13:31:12
Jurabek Jizzax
Malades.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика