UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  0 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  3 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  7 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  33 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  3 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман" Янгиликлар

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Жайхун" (7:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар бу ҳафтада жуда ҳам фаол ишлашди, машғулотларда ўзларини кўрсатишди. Мураббийлар штабига ҳам раҳмат. Бизда аҳил штаб ва оила бор. Қолаверса, мухлисларга ҳам ташаккур. Учрашув якунида ғалабани биз билан бирга нишонлашди. Бу биз учун муҳим эди",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- Бу ўйингача жамоада катта руҳий босим бор эди. Ҳали ғалаба қозонмаганди. Айнан мазкур учрашувга қадар бўлган вақтда нимани ўзгартиришга уриндингиз?

- Қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Жамоамизда иқтидорли ёшлар ва тажрибали футболчилар бор. Шунчаки оғир-босиқлик билан олдинга қараб интилиш керак, холос. 

- Ўзбекистонлик мухлислар сизни футболчи сифатида кўришган. Ўзбекистонда эса биринчи бор мураббий сифатида гавдаландингиз. Бу ўзингиз учун ҳам қизиқ бўлса керак?

- Мен учун Ўзбекистонга қайтиш катта бахт, чунки шу юртда туғилганман, улғайганман. Ота-онам Ўзбекистондан. Италияда 10 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётгандим. Энди у ерда ўрганганларимни "Бунёдкор"да қўллашга, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. 

- Кейинги учрашувгача кўп вақт қолгани йўқ. Яна қайси камчиликлар устида иш олиб бориш керак деб ҳисоблайсиз?

- Мураббийлар штаби билан таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларни тушунтирамиз ва машғулотда биргаликда ишлаймиз. Умуман олганда жамоа жуда зўр. Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Мураббийлар борки, қўл остидаги бор таркиб билан натижа қилади. Яна айрим мураббийларга яхши селекция ва тажрибали футболчилар зарур. Сиз қайси тоифага кирасиз?

- "Бунёдкор"да яхши таркиб ва селекция қилинган. Айниқса ёшларда иштиёқ кучли. Бирга ишлаш қизиқарли. Лекин уларга тўғри йўналиш бера олишимиз муҳим. Менгача ким ишлаган бўлса ҳам яхши фаолият олиб борган. "Бунёдкор"да инфратузилма, тизм яратилган. Фақат ғалабалар орқали олдинга силжиб олишимиз керак. "Бунёдкор"нинг ажойиб тарихи бор. Бу ерда Жепаров, Кападзе, Ривалдо каби юлдузлар тўп тепган. Сколари, Қосимов каби мураббийлар ишлаган. Интенсив иш олиб боришимиз ва олдинга интилишимиз керак. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

   
29 апр 14:53:00
Davronbek Abduvaliev
Бу қандай мураббий бўлиб етишганини ўйинлар жараёнида билиб оламиз. Футболчилик даврида жудааа гуркирамаган. Италияда тўп сурган бўлсаям.
   
29 апр 11:56:12
Burhonbek Abdumo'minov
Qaytib ketdi degandilarinku
   
29 апр 10:58:04
Mashhurbek Toraboyev
Ляяя Кундуз и бу
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика